Расширенный
 
 
Реестр льгот и преференций
  • Идентификационный номер (код) набора данных

    27-1769

  • Наименование набора данных

    Реестр льгот и преференций

  • Описание набора данных

    Информация о предоставляемых льготах и преференциях

  • Владелец набора данных

    Министерство по инвестициям и внешней торговли Республики Узбекистан

  • Ответственное лицо

    Курбанов Шахзоджон

  • Контакты ответственного лица

    Телефон: (+99871) 238-50-58
    Почта: MF109@mft.uz
    Веб сайт: www.mft.uz

  • Формат данных

  • Дата первой публикации набора данных

    22.08.2016 15:19

  • Дата последнего внесения изменений

    19.09.2019 18:04

  • Статистика


0.0

5

0

4

0

3

0

2

0

1

0

  • Вид структуры

    ПорядокCodeТип элементаНаименование (Рус)Наименование (Узб)ОбязательныйДлина
    500G1СтрокаНомер и дата НПА Huquqiy hujjatni raqami va sanasi150
    500G2СтрокаНазвание нормативно-правового акта Huquqiy hujjatni nomi1250
    500G3Текст (строка больше чем 255 символов)Предоставляемые льготыBerilgan imtiyozlar14000

  • Download


#Номер и дата НПАНазвание нормативно-правового актаПредоставляемые льготы
 
1ПҚ-4337 2019 йил 24 май "кспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғуртавий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан: - тижорат банкларидан экспортолди молиялаштириш, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун олинадиган миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг, Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан юқори қисмига, аммо 10 фоизлик пунктдан ошмайдиган миқдорда ҳамда хорижий валютадаги кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан ўрнатилган ставканинг 40 фоизи миқдорида, лекин кўпи билан 4 фоизли пунктгача компенсация тақдим этилади,- экспортолди молиялаштириш учун кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафиллик берилади. Қарор иловасидаги рўйхат бўйича маҳсулотларни қўшни давлатлардан ташқари мамлакатларга экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида қоплаб берилади. Бу имтиёз 2019 йил 1 майдан амалга оширилган экспортга маҳсулот етказиб беришга ҳам тадбиқ этилади. “Ўзбекинвест” МЭИСК томонидан экспортни суғуртавий қўллаб-қувватлашнинг комплекс хизматлари жорий қилинмоқда, жумладан харидор кредитини, қисқа муддатли дебитор қарздорликни, маҳсулот етказиб берувчи кредитини, тасдиқланган аккредитивни, экспортёрнинг айланма маблағларини тўлдириш кредитини, экспорт факторингини суғурталаш каби суғурта хизмати турлари яратилмоқда. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида ҳисобот даври якуни бўйича тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ҳомашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктириш имконияти берилди. 2019 йил 1 июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни сўйиб ишланган маҳсулотлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди.
2ПФ-5177 2017 йил 2 сентябрьВалюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаБарча экспортчи корхоналарнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинди.
3ПҚ-3512 2018 йил 6 февраль Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаЖисмоний шахслар томонидан 3000 АҚШ долларгача бўлган маҳсулотларни божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилди. Жисмоний шахсларга 40 килограммгача бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини божхона расмийлаштирувисиз олиб чиқиб кетишга рухсат берилди.
4ПҚ-3199 2017 йил 10 августЗаргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида2020 йил 1 январгача заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларини экспортга ортиб, тушган даромадларини модернизация ва қайта қуриш ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун йўналтирганда ҚҚС ва акциз солиғидан озод этилган.
5ПФ-5303-сон 2018 йил 16 январь Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаУлгуржи савдога лицензия олишда энг кам ойлик иш хақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш хақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорида шакллантирилган низом жамғармаси мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинди
6ПФ-5587-сон 2018 йил 29 ноябр Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида2019 йил 1 январдан бошлаб, товарларни реализация қилишда экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлганда юридик шахслар солиқ солинадиган базани экспортдан тушган тушумга камайтирилади.
7ПҚ-3077 2017 йил 21 июньМаҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"Ўзи ишлаб чиқарган товарларни таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга товарлар сотилган ҳақиқий нархдан келиб чиқиб, солиқ солиш белгилаб қўйилди. Товарларнинг мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш муддати 3 иш кунидан иборат.
8ПҚ-3377-сон 2017 йил 6 ноябр Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида100 фоиз олдиндан тўлови мавжуд бўлганда мева-сабзавот маҳсулотларини шартнома тузмасдан инвойс асосида, улар тўғрисидаги маълумотларни ТСОЯЭА тизимига киритган ҳолда экспорт қилиш мумкин. Юридик шахслар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз маҳсулотларни етиштириш бўйича махсус маълумотномасиз татбиқ қилинди. Муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлганда, товарларни чиқариш фақат муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлмаган чет эл харидорлари номига рухсат этилди.
9ПҚ-3978-сон 2018 йил 17 октябрьМева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаЮридик шахсларга мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқи берилди Юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади. Тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади Экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгар.Тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.
10ПҚ-4239 2019 йил 14 мартМева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаҚишлоқ хўжалиги бирлашмаларидан мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олувчи экспортёрларнинг тасдиқланган бизнес режаларда назарда тутилган қуйидагилар:- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, - қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш,- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи субсидиялар тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан, шунингдек, жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қопланади.
11ПҚ-4297 2019 йил 23 апрельТашқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаТашқи иқтисодий фаолият иштирокчиларидан қуйидагиларни талаб қилиб олиш тақиқланади:- рухсат этувчи характерга эга ҳужжатларни беришда ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда — карантин остидаги маҳсулотларни экспорт ва импорт қилишда зарарсизлантириш (фумигация) далолатномаси, - экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда — ўров варағи, - импорт қилинаётган товарларга ваколатли органлар томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар ва мувофиқлик сертификатларини беришда — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келганлик тўғрисида белги қўйилган товарларнинг кузатув ҳужжатлари (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура ва бошқалар),- ваколатли органлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олишда — ишончномалар,- импорт товарларига мувофиқлик сертификатини беришда — норматив ҳужжат нусхаси, санитар-эпидемиологик хулоса нусхаси,- ваколатли органлар томонидан рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни беришда — ишлаб чиқарувчи мамлакат тўғрисида сертификат, - 2020 йил 1 январдан бошлаб товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувида, шунингдек, импорт қилинадиган товарларга мувофиқлик сертификатини беришда — халқаро шартномаларда махсус қоғоз бланкаларда расмийлаштиришни талаб қиладиган ҳужжатлардан ташқари, ваколатли органлар томонидан қоғоз шаклида бериладиган рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларнинг асли ва нусхалари.Шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ: - ветеринария рухсатномаларини, фитосанитария ва ветеринария сертификатларини расмийлаштириш учун экспорт қилишдан 30 кун олдин ариза билан мурожаат қилиш зарурати тўғрисидаги талаб бекор қилинади,- карантин рухсати ва экологик сертификатини бериш муддати уларни олиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза берилган кундан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак, - товарлар ва транспорт воситалари, агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказиш тақиқланади,- транзит орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи карантин остидаги товарларни карантин текширувидан ўтказиш ҳақ олинмаган ҳолда амалга оширилади,- божхона юк декларацияси «сариқ» йўлакдан «қизил» йўлакка ўтказилган ҳолда мазкур ўтказишни амалга оширган ходим томонидан божхона текширувини ўтказишга йўл қўйилмайди. 2021 йил 1 январга қадар БМТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон иш амалиётлари бўйича маркази томонидан ишлаб чиқилган «ягона дарча» механизмини яратиш бўйича тавсиялар ва йўл-йўриқ тамойиллари мезонларига жавоб берадиган «Ягона дарча» божхона ахборот тизими (кейинги ўринда — «Ягона дарча» БАТ) жорий этилади. Бу қуйидаги имкониятлар яратади:импорт, экспорт ва транзитга тааллуқли барча тартибга солиш талабларини бажариш мақсадида стандартлаштирилган маълумотлар ва ҳужжатларни ягона ўтказиш каналидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш, ахборот алмашинувнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий база билан мустаҳкамлаган ҳолда, ташқи савдо битимларига доир барча ахборотларни алмашиш,давлат божхона хизмати, ваколатли органлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг босқичларини масофадан кузатиш, барча учун очиқ бўлган электрон шаклдаги рухсат этувчи ҳужжатлар реестрларини (кейинги ўринларда — Реестрлар) юритишга тўлиқ ўтиш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлардаги эпизоотик, карантин ва фитосанитария ҳолатлари тўғрисидаги очиқ маълумотларни энг сўнгги кўрсаткичлар ҳолатида ушлаб туриш, дастлабки маълумотлар асосида товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига амалда етиб келишига қадар рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни бериш.
12ПҚ-3351-сон 2017 йил 3 ноябрТашқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаЭкспорт операциялари бўйича ўтказиб юборилган дебитор қарздорликни ҳисоблашнинг ягона муддати 120 кун этиб белгиланди, савдо уйларига эса 180 кун. (Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори)Экспорт контрактлари доирасида олдиндан тўловсиз ва бошқа ортиқча талабларсиз товарлар ва хизматларни экспорт қилишга рухсат этилди (янги узилган мева-сабзавот ва хом-ашё товарлари бундан мустасно). Ҳисоб рақамига экспорт контракти бўйича суғурта қопламаси суммаси тушганда, ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун суғурта қопламаси суммасига камайтирилди Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолда импорт қилувчилар томонидан экспорт божхона юк декларацияси мажбурий тақдим этилиши бўйича талаб бекор қилинди. “Вақтинча олиб кириш” божхона режими остидаги товарларни қайта экспорт қилишга давлат божхона хизматлари органлари томонидан рухсатнома бериш бекор қилинди. Товар (иш/хизмат)ларни (махсуслардан ташқари) экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг ҳисоб рақамларига 100% олдиндан тўлов тушиши ва ТСОЯЭА тизимига маълумотларни киритиш шарти билан, экспорт қилиш ҳуқуқи берилган.
13ПФ-5564 2018 йил 30 октябрьТовар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"2019 йил 1 январдан бошлаб айрим товарларга экспорт чеклови бекор қилинди (чўчқа гўшти, уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлари, ёғсиз гўштдан алоҳида ажратиб олинган чўчқа ёғи ва эритилмаган ёки бошқа йўл билан ажратиб олинмаган уй паррандаси ёғи, ўсимлик ёғи, шакар, нон-бўлка маҳсулотлари, вольфрам рудалари ва концентратлари, ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ип чиқитлари ва титилган хом ашё). Халқаро тўлов тизими орқали тўланган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар (хизмат)ларни экспорт қилишда харидор билан ёзма шартнома тузиш талаб этилмайди ва барча юридик ва жисмоний шахсларга умумқабул қилинган халқаро амалиётга мувофиқ ҳисобот юритган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан ҳамда почта алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига мувофиқ юкнинг божхона декларациясини расмийлаштирмасдан амалга оширишга рухсат этилди жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилди.
14ПФ-5495-сон 2018 йил 1 август Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”“Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари учун белгиланган нархлардан кам бўлмаган нархда экспорт шартномаларини тузиш ва экспортга юклаш бўйича талаблар бекор қилинди.
15ПҚ-3451-сон 2017 йил 29 декабр Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида5000 долларгача бўлган маҳсулотларни (ПҚ-3351-сонли Қарорда кўрсатилган маҳсулотлардан ташқари) шартнома тузмасдан ва юк божхона декларацияси расмийлаштирмасдан, юк ҳужжатлари асосида, хорижий ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш учун олиб чиқишга рухсат этилди.
16ВМҚ-1006 2017 йил 21 декабрьЭкспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаТашқи савдо вазирлигида ЎзР Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган ҳамда ЎзР Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармони 2-иловасига киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилиш учун тузилган контрактлар (шартномалар) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилади, биржада тузилган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно.2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193 сонли “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорга асосан бу тартиб бекор қилинди.
17ПҚ-1731 2012 йил 26 мартЭкспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаТоварларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш айланмасига ноль ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини экспорт қилганда акциз солиғи солинмайди Товар (иш, хизмат)ларнинг барча турларига экспорт божхона божлари (специфик товарлардан ташқари) ва лицензиялаш бекор қилинган
18ПҚ-4069 2018 йил 20 декабрьЭкспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 15 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдордаги маблағни Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратади.

Список комментариев пуст

Вы не авторизованны в системе.

Только авторизованные пользователи могут оставлять комментарии. Пожалуйста авторизируйтесь или зарегистрируйтесь в системе.

Внимание! Если Вы нашли ошибку в тексте, выделите её и нажмите Ctrl+Enter для уведомления администрации

Разработка: